Самарқанд ва Жиззахда кучли сел оқибатлари маълум қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​Сел келтирган оқибатлар маълум қилинди

20 апрель куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва тошқинлар юзага келган.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1 соату 30 дақиқада ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

Фориш туманидаги сел оқими “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган.

Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилган. Ушбу ҳудудда бундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

Сел оқими 15-сон мактаб ва 9-сон боғча ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1,5 км ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

“Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида давом эттирилмоқда, дейилади ФВВнинг хабарида.

Кеча Жиззахда кузатилган сел оқибатида 4 киши вафот этгани маълум бўлганди.

Илоҳим, сув балосидан Аллоҳ ўзи асрасин, тезроқ барчаси ўз ҳолига тушсин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 891
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek