Зироат Мирзиёева Меҳрли мактаб госпитал мактабига ташриф буюрди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom3 daqiqa0tahrirlangan
Зироат Мирзиёева Меҳрли мактаб ўқувчилари билан яшил фон олдида
Зироат Мирзиёева Меҳрли мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари билан биргаликда

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ўзбекистондаги илк госпитал мактабга ташриф буюрди. “Меҳрли мактаб” – Ўзбекистон учун янги йўналиш ҳисобланади.

“Меҳрли мактаб” - Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларнинг узлуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мактабнинг вазифаси – узоқ вақт даволанаётган ҳамда мактаб ёки боғчага бориш имконияти бўлмаган болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.

Ушбу мактаб “Zamin” фонди томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган.

  • 👍 792
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek