Ўзбекистонда чанг тўзонлари ва сел келиши кутилмоқда

Foto4-mart, 2022, 17:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистонда дам олиш кунлари чанг тўзонлари ва селлар кузатилиши мумкин

Эрондан илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказдан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида 4—6 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 18—23 метргача кучаяди ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 25—30 метргача кучайиши мумкин.

Айни вақтда, 5—9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Сел хавфи эълон қилинган туманларнинг тўлиқ рўйхати билан «Ўзгидромет» сайтида танишиш мумкин.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 475
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek