Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganСўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #Ўзбекистон #Дунё
• Самарқандда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 50 минг доллар олган шахс қўлга олинди
• Сўнгги бир ҳафта давомида Украина президенти Владимир Зеленский камида уч марта ўлимдан қолган. Учала суиқасд ҳам Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Украинадаги урушга қарши чиқаётган ходимлари ҳаракатлари туфайли йўққа чиққан — The Times
• АҚШ Молия вазирлиги миллиардер Алишер Усмоновга тегишли компанияларни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади
• Польшадаги Катовице аэропортидан Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича яна учта — 4 март куни соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март куни соат 3:00 да қўшимча парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда
• Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 955 сўмгача кўтарилди. Аввалги рекорд 22 февралда ўрнатилган, унда курс 10 945 сўмгача ўсган эди
• Россия парламенти мамлакат ҳарбийларининг ҳаракатлари ҳақида «фейк» маълумотларни тарқатганларни 15 йилгача озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди
• Ўзбекистонликлар 3 март куни банклардан 60,1 миллион рубль сотиб олди. Бу шу куни банклар аҳолидан сотиб олган рус валютаси миқдоридан 54 миллион рублга кўп
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 837


