Ўзбекистон ва дунёдаги сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzСўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #дунё • БМТ маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида бир миллион украиналик қочоққа айланди • Россия Мудофаа вазирлиги…

Сўнгги соатларнинг асосий янгиликлари #Ўзбекистон #Дунё

• 4-5 март кунлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарёда шамол тезлиги сониясига 25-30 метргача кучайиб, чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин — «Ўзгидромет»

• Россия ва Беларусь Пекиндаги Паралимпия ўйинларидан четлатилди

• 2 март куни Ўзбекистонда 91 киши коронавирус аниқланди — бу 4 январдан бери кузатилган энг паст касалланиш кўрсаткичидир

• Тошкент—Краснодар, Тошкент—Ростов-Дон ва Наманган—Краснодар йўналишлари бўйича қатновлар вақтинча тўхтатилиб, улар ўрнига 26 мартга қадар қўшимча Тошкент—Сочи ва Наманган—Сочи қатновлари йўлга қўйилди — Uzbekistan Airways

• Ўзбекистонда 2021 йил август ойидан буён коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган 45,6 минг ходим ишдан четлаштирилган

• «Россия ва Украина низосининг Қозоғистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз на у, на бошқа тарафни қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада ҳеч қандай саволга ўрин йўқ» — Султан Камалетдинов, Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари

• Тошкентда 2021 йилда 1073 та ЙТҲ юз берган, улар оқибатида 142 киши вафот этган. Энг кўп ЙТҲлар Чилонзор, Юнусобод ва Олмазор туманларида қайд этилган

• Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида умумий қиймати 797 миллион долларлик шартнома ва битимлар имзоланди — ИТСВ

• 2021 йилда «.UZ» миллий сегментидаги веб-сайтларга 1,35 миллиондан зиёд киберҳужумлар уюштирилган, энг кўп ҳужум Ўзбекистон ва Россия ҳудудидан амалга оширилган

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 738
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek