Дам олиш кунлари Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво кутилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan⛈Дам олиш кунлари ёмғир ва кучли шамол билан ўтади. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши, қор кўчиши ва сел келиши хавфи бор
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, мамлакатнинг аксарият қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 17—22 метргача, момақалдироқ пайти 25—28 метргача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +17...+20 даража илиқдан аста-секин +13...+16 даража илиқгача пасаяди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
❗️«Ўзгидромет»нинг қайд этишича, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши бирга кузатиладиган беқарор об-ҳаво шароити келаси ҳафтасининг биринчи ярмида ҳам сақланиб қолади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 925



