Ўзбекистон ҳудудларида кучли шамол ва ёмғир кузатилмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0tahrirlangan
Кучли шамол оқибатида вайрон бўлган бино томининг ёғоч конструкциялари
ФВВ ходимлари кўп қаватли уй олдида қулаб тушган том қисмини бартараф этмоқда
Тунги вақтда ФВВ ходимлари дўкон устига қулаган том бўлакларини тозаламоқда

Тошкентда ёғингарчилик, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида вайронкор шамол

Пойтахтда 5 март куни эрталабдан бери баҳор ёмғири кузатилмоқда. Ўзбекистонинг айрим ҳудудларида эса, ФВВ ахборотига кўра, кучли шамолнинг вайронкор оқибатлари бартараф этилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри, Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри, шунингдек, Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридаги бир қатор кўп қаватли уйлар ва маъмурий биноларнинг том қисми кучли шамол оқибатида ерга қулаб тушган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 4—6 март кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзонлари, 5—9 март кунлари эса сел келиши ҳодисалари кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

👉@xushnudbek👈

  • 😱 517
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek