Хушнудбек Худойбердиев Умра сафари ҳақида
Xushnudbek.uzAlbom4 daqiqa0tahrirlanganАссалому алайкум, ҳурматли қадрдонлар. Барчангизга Аллоҳнинг марҳамати бўлсин.
Умра сафари давомида телефонга қарашга кўп ҳам имконим бўлмаяпти, бу табиий. Айримларда тушунмовчилик бўлаётгани учун айтиб қўйишим жоиз, шу кунларда Телеграм каналимдаги постларни мен қўймаяпман. Илк марта каналимни ишончли бир инсон бошчилигидаги жамоага ишониб топшириб келганман. Хаёлим бўлинмасин, канал ҳам ҳувиллаб қолмасин деган маънода.
Мабодо имкон туғилиб қолганда эса Instagram’даги саҳифамда жонли эфирлар қилиб, фото ва видеолар юклаб турибман. Кўриб боришингиз мумкин:
Сафар таассуротлари, зиёратчиларга яратилган шароитлар, бу ердаги тартиб-таомиллар ҳақида қайтганимдан сўнг батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламан, Худо хоҳласа.
P.S.: юқорида Инстаграмдаги жонли эфир пайтидан парча-видеолар.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2260



