Умра зиёратчилари учун махсус рисола ва анжомлар

Albom25-aprel, 2022, 19:112 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Умра зиёратига борувчи ватандошларимизга сафарга кетишдан аввал махсус нимча, сумка, бейджиклар ҳамда Умра зиёрати ҳақида маълумот берувчи рисола-китоблар тарқатилади. Илк марта Умрага бораётганлар зиёрат ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмасликлари табиий, шу сабабли берилган рисолаларни ўқиб, кўп маълумотга эга бўлишлари мумкин. Айниқса, дуолар ёзилган рисола ҳам зиёратчиларга жуда қўл келади. Шахсан ўзим ҳам сафар давомида ушбу рисолалардан фойдаландим ва катта ёрдам берди. Муаллифлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Абдулҳаким Орипов ва Орифхон Зокировлар муаллифлигидаги «Умра амаллари ва дуолари» номли рисола сотувга ҳам чиқарилибди. Маълумот беришларича, Умра зиёратига бораётганлар ёки боришни ният қилганлар мазкур рисолани «Новза» ҳамда «Мирза Юсуф» жоме масжидларидаги китоб дўконларидан харид қилишлари мумкин экан.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 833
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek