Украинадан қайтган талабалар ўқишини Ўзбекистонда давом эттиради

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzҲар бир ОТМда бўш хона ва иншоотлар талабаларга бепул ажратилади Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда (жами талабалар сони…

Украинадан қайтган талабалар Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилади

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, — деди Президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

👉@xushnudbek👈

  • 👍 1492
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek