ОТМлардаги бўш хоналар талабаларга бепул ажратилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzПрезидент Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Хабар беришларича, Президент Тошкентга қайтиб келган заҳотиёқ олий таъли…Ҳар бир ОТМда бўш хона ва иншоотлар талабаларга бепул ажратилади
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда (жами талабалар сони 820 минг). Ўтказилган сўровномаларда уларнинг 100 мингга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш ниятини билдирган. Шавкат Мирзиёев эса «бу рақамлар ҳақиқатда анча юқори» эканлигини таъкидлади.
«Қайси ҳоким ёки ректор бўш иш ўринларини таҳлил қилиб, талабаларни жойлаштириш бўйича ишлаган? Ҳозирча, бу саволга ижобий жавоб йўқ. Ҳоким ва ректорлар, бир нарсани билинглар - ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, уларнинг бандлигини таъминлаш шарт», — деди Президент видеоселектор йиғилишида.
Йиғилишда ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Ҳар бир ректорга Олий таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бандлик марказларини ташкил этиш топширилди.
Ҳар бир ОТМда бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиб, камида 10 тадан пуллик курслар, маиший ва бошқа хизматларни ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу орқали 5 минг нафар талаба даромад келтирадиган иш билан банд бўлади.
- 👍 1575


