Ўқишни кўчириш учун онлайн аризалар қабул қилиш бошланди
Бугундан ўқишни кўчириш (перевод) учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
Бунда аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:
➡️ transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;
➡️ my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.
☝️Қабул 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
◾️ ариза (онлайн тарзда)
◾️ транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (JPEG ёки Pdf шакли)
◾️ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).
❗️Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
👉 @xushnudbek 👈



