Чернобиль таваллоси китоби ўзбек тилида чоп этилди

Foto14-iyul, 2022, 21:121 daqiqa0 koʻrish

Asaxiy Books лойиҳасида Чернобиль фожиаси ҳақида янги китоб чоп этилди.

Бу сафар 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Белоруслик ёзувчи Светлана Алексиевичнинг «Чернобиль таваллоси» китоби ўзбек тилига таржима қилинди.

ХХ асрнинг энг катта техноген фожиаларидан бири Чернобиль ҳақида cобиқ Cовет иттифоқи аъзоси сифатида яхши биламиз. Ушбу фожианинг бир қисми бизнинг минглаб юртдошларимизга ҳам таъсир қилган.

Маҳоратли ёзувчи Светлана Алексиевич бу сафар фожиани ўз услубида Чернобиль атрофидаги аҳоли тилидан сўзлаб беради. Аҳоли бу воқеани қанақа кўргани, уларнинг тақдирида бу қанақа таъсир қилгани жуда қизиқарли ва ҳиссиётларга бой тарзда очиб берилади.

Бу бадиий тўқима эмас, реал инсонлар ва уларнинг тақдири ҳақида таъсирчан китобдир. Бу шунақа китобки, уни ўқиган инсон ҳаётга ҳеч қачон олдингидек қаролмайди, бугунги кунининг, бугунги ҳаётининг қадрига кўпроқ етади.

Китоб Asaxiy Uz интернет-дўкони орқали сотилмоқда.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Бетлари сони: 390
Муқоваси: Юмшоқ
Адади: 1000 нусха
Нархи: 45 000 сўм

Буюртма бериш:
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/s/XqXv7Suc43
Телеграм орқали: @asaxiybot

@asaxiybooks
Китоб рекламаси

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek