Юридик шахслар учун электр ва газ нархи оширилмайди

Foto15-iyul, 2022, 10:171 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унг…

Юридик шахслар учун ҳам электр ва газ нархи вақтинчалик оширилмайдиган бўлди

Яқиндагина Ҳукумат қарори билан аҳоли учун электр ва газ нархи ошрилмаслиги, аммо юридик шахслар учун оширилиши айтилганди.

Вазирлар Маҳкамасининг 14 июлдаги 387-сонли қарори билан ушбу нарх оширилиши ҳам вақтинчалик тўхтатиб туриладиган бўлди.

Эслатиб ўтаман, аввалги қарорда Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 1 кВт соат электр энергияси – 800 сўм ва ҳамда 1 куб м табиий газ – 1 300 сўм, қолган юридик шахслар учун мос равишда 600 сўм ҳамда 1 100 сўм бўлиши белгиланган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek