Энергетика вазирлиги тизимдаги носозликлар сабабини айтди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Электрда муаммо борлиги учун газ ишлаб чиқариш камайди, газ ишлаб чиқаришда муаммо борлиги учун электр ишлаб чиқариш камайди — Энергетика вазирлиги

Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, - дейилади вазирлик баёнотида.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👎 1681
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek