Кўнгиллилар чорраҳаларда ҳаракатни тартибга солмоқда
Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев “қаҳрамонлар орамизда” деб ёзмоқда. Бугун баъзи чорраҳаларда видеодаги каби мард йигитларимиз тирбандликларнинг олдини олиш учун кўнгилли равишда ҳаракатни тартибга солиб туришибди. Барака топишсин.
“Бошқа ҳайдовчилар ҳам ўша вазиятда жаҳл билан бир-бирига сигнал чалиб ҳовлиққанини кўрмадим, улар ҳам ажойиб”, - демоқда Даврон ака.
P.S.: менимча, бизнинг ҳайдовчиларга ҳар куни ёлғондан бўлса ҳам “фавқулодда вазият бўляпти” деб эълон қилиб туриш керак шекилли. Бир юмалаб, бирдан маданиятли ва ювош инсонларга айланиб қолишаркан. Нега ҳар куни шунақамасмиз? Нега одатий кунларда ҳам сабрли ва бағрикенг эмасмиз? Ёки бунақа бўлиш учун албатта бутун Марказий Осиёда электр ўчиб қолиши керакми?
Ҳурматли ҳайдовчилар, илтимос, ҳар куни шунақа бўлайлик. Қаранг, четдан қараганда бу қандай чиройли кўринади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4362
