Энергетика вазирлиги электрдан оқилона фойдаланишни сўради
Matn25-yanvar, 2022, 23:171 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
❗️БУ МУҲИМ: ортиқча электр жиҳозларни уламай туринг, бошқаларга ҳам ток борсин
Энергетика вазирлиги юртдошларимизга илтимос билан чиқди.
Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар муносабати билан сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз, дейилади мурожаатда.
Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради.
Вазиятни тўғри баҳолаганингиз учун раҳмат.
P.S.: шу хабарни ўқиб, уйда битта хонадаги чироқ ва музлатгични қолдириб, қолган ҳамма нарсани ўчириб чиқдим.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3419
