Парижда Ўзбекистон меросига бағишланган кўргазмалар ўтади
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan



Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 30 июнь куни Парижда Лувр музейи ҳамда Араб дунёси институти билан Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган иккита йирик кўргазма ўтказиш бўйича битимлар имзолади.
“Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йилнинг 6 мартига қадар Лувр музейида бўлиб ўтади ва у Ўзбекистоннинг Ипак йўли бўйлаб III-XV асрларга оид маданий меросига бағишланади. Ушбу кўргазма учун ўзбек ва француз мутахассислари Ўзбекистон музейларидаги 70 га яқин экспонатларни махсус реставрация қиладилар.
Араб дунёси институтидаги "Самарқанд сари йўл: Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги" кўргазмаси 2022 йилннг 22 ноябрида очилиб, 2023 йилнинг 4 июнига қадар давом этади. Унда Ўзбекистоннинг ХIХ-ХХ асрларга алоқадор бой моддий маданияти намойиш этилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 341





