Касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Hujjat1-iyul, 2022, 16:091 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

KHM_qabul2022.pdf

PDF · 1,3 MB

Yuklab olish

Бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди

Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали йилнинг 1 июлдан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

✅ Платформага:
➖ туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID-карта маълумотлари;
➖ 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

✅ Қабул параметрлари

2022/2023-ўқув йили учун 330 та касб-ҳунар мактабига жами 78 минг 490 та қабул параметрлари тасдиқланди.

Шундан:
➖ 75 470 та ўзбек;
➖ 930 та рус;
➖ 2090 та қорақалпоқ тили гуруҳлари учун белгиланди.

❗️ Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 315
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek