Nomdor stipendiya sohiblaridan til sertifikati talab etilmaydi
❓Номдор стипендия соҳибларидан ҳам магистратурага кириши учун сертификат талаб қилинадими?
#abituriyent
✅ ЖАВОБ: Йўқ, талаб қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарорининг 6-бандида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади, дейилган.
Яъни танловда иштирок этиш учун сертификат керак.
Магистратурага ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига кўра, Президент давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари магистратурага бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Улар танловдан ташқари қабул қилингани сабабли тил сертификати мажбурияти уларга тааллуқли эмас.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 519



