Чет тилидан максимал балл олиш учун талаблар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto2 daqiqa0
Чет тили сертификатлари бўйича максимал балл бериш тартиби кўрсатилган Вазирлар Маҳкамаси қароридан кўчирма

❓Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent

✅ ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тили фани учун энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори;

япон тили учун — JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

‼️Эслатиб ўтаман, 2019 йилда, яъни ушбу қарор қабул қилинган илк йилда B1 даража учун ҳам максимал балл берилган. Аммо 2020 йилдан бошлаб фақат B2 ва ундан юқори даражадаги сертификат учун абитуриентлар имтиҳондан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ҳозирда B1 даражага имтиёз берилмайди!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek