Коллеж ва техникумларга қабул муддати узайтирилди
Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Кўп сонли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2021 йил 25 сентябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.
❗️Абитуриентлардан ҳужжатлар қуйидаги сайтлар орқали онлайн қабул қилинади:
— коллежларга kollej.edu.uz
— техникумларга texnikum.edu.uz.
🔹Рўйхатдан ўтиш тартиби:
1️⃣ Электрон ариза тўлдирилади;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади;
3️⃣ Паспорт маълумотлар киритилади.
Изоҳ: Юридик техникумлар бундан мустасно.
👉 @xushnudbek 👈

