Темурбеклар мактаби лицейига қабул эълон қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қабул эълон қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган ва жорий йилда умутаълим мактабларининг 9-синфида ўқиётган ўқувчилар 2021 йил 5 сентябрдан 5 октябргача Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят (шаҳар) ва туман бўлимларига ариза билан мурожат қилишлари мумкин.
“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун ДХХнинг ҳудудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади.
Ушбу синовлардан мувафаққиятли ўтган ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида иштирок этишади.
Тест синовлари тарих ҳамда инглиз тили фанларидан ўтказилади.
Маълумот учун, Президент қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат ОТМларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
👉 @xushnudbek 👈

