Тонировкани онлайн расмийлаштириш ва унинг нархи

Matn15-sentabr, 2021, 17:151 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қизиқ

Бугундан тонировкани расмийлаштириш учун my.gov.uz сайти орқали онлайн ариза юбориш имконияти яратилибди.

Шу сабабли тонировка нархи 10% га арзонлашибди (электрон давлат хизматига 10% чегирма берилади).

Шунда орқа ён ойнага тонировка учун 1 млн 215 минг сўм, олд ва орқа ён ойнага тўлиқ ўрнатмоқчи бўлсангиз 12 млн 150 минг сўм тўлашингиз керак.

Одамлар эса бундан хурсанд эмиш. Кўп каналлар ҳаттоки «барча кутган қарор, ура, тонировка 10%га арзонлади» деб ёзишмоқда.

Эътиборли томони 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 10%га ошди, Али Хўжа, Хўжа Али. Иккинчидан, ўзи нима учун тонировка пуллик бўлиши керак? Ёки бўпти, жаа текин қилишмаса ҳам, нимага бунақа қиммат бўлиши керак, деган саволлар мантиқли бўларди.

Қизиқ.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek