Isfandiyor Haydarovning shaxsiy ko'rgazmasi ochildi
Бугун “AUTOGRAPH» бадиий галереясида таниқли ва маҳоратли рассом Исфандиёр Ҳайдаровнинг “Она заминнинг ранглар билан уйғунлиги” номли шахсий кўргазмасига бордим. Ростини айтсам, мазза қилдим. Сурати "Лувр" музейидан жой олган ҳамюртимизнинг ишлари одамга чиндан мароқли маданий ҳордиқ берар экан.
Кўргазма “Artel” компанияси ташаббуси ва ННТ Халқаро пресс-клуб билан ҳамкорликда ташкил этилган ва 20 декабрга қадар давом этади.
Айтганча, бу кўргазма бежиз бўлгани йўқ. Бироз муддат аввал Исфандиёр Ҳайдаровнинг уйсиз қийналиб юргани ҳақида хабарлар чиққанди. Шундан сўнг саховатпеша инсонларнинг кўмаги билан рассомга ёрдам қўли чўзилди. Бугунги кўргазманинг очилиш маросимида унга ҳомийлар ҳисобидан 2 хонали уйнинг калити топширилди.
Иқтидорларни қадрлайдиган меценатлар кўпайгани яхши. Шунда юртимизда иқтидорлилар ҳам кўпаяди, ижод ривожланади.
👉 @xushnudbek 👈


