17 turdagi hujjatlarni so‘rash taqiqlanishi kutilmoqda
Фуқаролардан 17та турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни сўраш тақиқланиши мумкин
Кеча бюрократизм ва қоғозбозликка қарши ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси ҳақида хабар бергандик.
Ўша лойиҳага кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат органлари томонидан жисмоний шахслардан қуйидаги маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишни бекор қилиш режалаштирилмоқда:
а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи:
➖ руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
➖ наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
➖ судланганлик;
➖ манзил-маълумот ахбороти;
➖ фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги;
➖ турар жойнинг майдони;
➖ солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
➖ солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
➖ пенсия ва нафақа миқдори;
➖ пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
➖ никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги;
б) қуйидаги ҳужжатларни:
➖ шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
➖ шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
➖ тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
➖ кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
➖ меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
➖ иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини.
Ҳужжат муҳокамаси 25 декабрга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


