Давлат органлари талаб қилиши тақиқланган ҳужжатлар рўйхати

Matn4-yanvar, 2022, 11:322 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

❌тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

❌лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

❌давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

❌қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

❌кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

❌жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

❌олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

❌жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

❌жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

❌фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

❌ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

❌олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

❌молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

❌жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

❌ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2375
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek