Давлат хизматларидан фойдаланишда янги енгилликлар
❗️Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:
- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);
- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;
- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;
- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;
- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).
Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 524


