Экспортёрлар учун транспорт харажатлари субсидияланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) 2023 йил 1 апрелга қадар:

➖маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

➖ қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

б) мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;

в) тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилади.

ℹ️ 2 ҳафта муддатда экспорт қилишда ташиш харажатларини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиладиган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар рўйхати тасдиқланади ва www.exportportali.uz порталида эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 332
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek