Комил Алламжонов Сергей Ежковни туҳматда айблаб мурожаат қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Комил Алламжонов ўзига нисбатан туҳмат қилган деб ҳисоблаб, UzmetronomCom сайти бош муҳаррири Сергей Ежков устидан тегишли органларга мурожаат қилибди.

Бунга сабаб, 21 февраль куни Uzmetronom’да "Бриллиантовый мальчик" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган ва унда Алламжонов 4 млн 200 минг долларлик тилла тақинчоқларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришда шерикчиликда айбланган.

“Бу жуда жиддий айблов — бу Жиноят кодексининг 182-моддаси “Божхона тўғрисидаги қонунларни бузиш” оғир жиноятини содир этиш. Ваҳоланки, бу ғирт туҳмат ва тўқима эртакнинг ўзгинаси”, - деб ёзган Алламжонов.

Энди ушбу иш тафсилотлари терговда ва балки судда ҳал бўлади.

Ҳуқуқшуносликда олтин қоида бор, сенинг ҳуқуқинг, ўзгалар ҳуқуқининг чегарасида тугайди.

Умуман олганда, ҳар бир инсон ўз шаъни ва қадр-қимматини қонуний йўллар билан ҳимоя қилишга ўрганиши лозим. Бундан уялмаслик керак. Мақсади қанчалик эзгу бўлмасин, самосуд, босимлар, цензура ёки лавозимидан фойдаланиб, турли маъмурий ричаглар орқали ўз шаънини ҳимоя қилиш нотўғри йўл. Ким ҳақ ёки ким ноҳақлиги одил ва мустақил судлов орқали ҳал бўлсин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 574
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek