Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
❗️Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Қайта имтиҳон шартмас
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
✅ Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топшириш шартмас.
Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
1) Паспорт;
2) Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70% (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўлов амалга оширилади.
Мен ўзим ўтган йили алмаштиргандим. Вазиятга қараб узоғи 1 соат, йўқса ярим соат вақтингиз кетади холос.
Эслатиб ўтамиз, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақоми берилган. Масалан, банкларда янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бемалол хизмат кўрсатишади.
👉 @xushnudbek 👈





