Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фирибгарлик

Video29-aprel, 2022, 09:545 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Тошкентда “права” имтиҳонини ҳал қилиб бермоқчи бўлган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

У ўзини Тошкент имтиҳон маркази ходими деб таништириб, имтиҳондан ўта олмаган фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун улардан пул олган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди судланувчининг оилавий аҳволи, биринчи марта жиноятга қўл урганлиги, ўз айбига тўла иқрорлиги ҳамда қилмишидан пушаймон эканини инобатга олиб, унга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

❗️Фирибгарларга ишониб қолманг, ўзингиз ўқинг, машина ҳайдашни пухта ўрганинг ҳамда имтиҳонлардан осонгина ўтинг. Бу ҳам ўзингиз, ҳам бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам фойдалидир.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 502
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek