Зойир Мирзаев ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтди
Зойир Мирзаев имтиҳондан йиқилмади
Оҳангарондаги «Тошкент вилояти имтиҳон маркази»нинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди ва синов тариқасида ўзи ҳам амалий имтиҳон топшириб кўрди.
Кўпчилик келганлар гарчи синов тариқасида бўлса ҳам, бунақа имтиҳондан ўтишни истамайди, мабодо йиқилса, уялиб қолишдан қўрқади. Биз ҳам ҳоким рулга ўтириб, имтиҳонни бошлаган пайти ўзаро бир-биримизга «агар ўтолмаса, шу жойнинг ўзида ҳокимнинг "права"сини олиб қўйиш керак» деб ҳазиллашдик😃
Лекин "ниятимиз" амалга ошмади. Ҳоким имтиҳондан ўта олди. Тўғри, Зойир Мирзаев 80 минус балл ҳам олди, лекин тартибга кўра, ушбу балл имтиҳондан ўтиш учун етарли деб ҳисобланади.
«Анча йилдан буён рулга ўтирмагандим, адашмасам 1988 йилда имтиҳон топшириб ҳайдовчилик гувоҳномаси олганман. Лекин йўл қоидаларини яхши билиб, кўрсатмаларга амал қилса, бемалол топширса бўлар экан. "Парковка"да сал қийналдим, машина ҳайдаб турмаганим шунда билинди», — деди Зойир Мирзаев.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1305

