Ўзбекистон ва Россия фуқаролари учун рўйхатдан ўтиш муддати

Matn9-iyun, 2022, 10:251 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистон фуқароларини Россияда рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайдиган муддат 15 кунга узайтирилди

2022 йил 4 июнда Ўзбекистон ҳукумати билан Россия ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида ва Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

🇺🇿 Мазкур Битим билан Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида рўйхатдан ўтказиш (турар жойи бўйича рўйхатдан ўтиш) талаб қилинмайдиган муддат 7 кундан 15 кунга узайтирилди.

🇷🇺 Россия фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддати 3 кундан 15 кунга узайтирилди.

Вақтинчалик бўлиш муддати чегара назорати органлари томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ҳисобланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 635
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek