Самарқанд Halal In Travel саммитида иккита мукофотни қўлга киритди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўзбекистон «Halal In Travel – Global Summit 2022» глобал саммитида икки номинация бўйича ғолиб бўлди

Cингапурда мусулмон дунёси туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган «Halal in Travel – Global Summit 2022» халқаро саммити бўлиб ўтди.

Cаммит доирасида Самарқанд шаҳри «Йилнинг ислом мероси манзили» ва «Йилнинг энг яхши ривожланаётган мусулмон шаҳри» мукофоти ғолиби бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳар йили CrescentRating томонидан эълон қилинадиган «World Muslim Travel Index» рейтингида кучли ўнталикка кирди.

Саммитда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн форматда иштирок этиб, сўзга чиқди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та ресторан (тезкор овқатланиш тармоқлари) ва 4 та меҳмонхона «Ҳалол» рейтинги ва сертификатига эга бўлди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 573
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek