Илья Варламов Самарқанд ҳақидаги фикрларини эълон қилди
Машҳур россиялик блогер Илья Варламов яқинда Самарқандга келганди. Илья ўзининг блогида фото-репортаж орқали Самарқанд ҳақидаги фикрларини эълон қилди.
https://varlamov.ru/3790947.html
Самарқанд ҳақидаги илиқ гаплар ҳам бор, аммо кўп фикрлар бизни хурсанд қилмаслиги аниқ. Оддий бир турист кўзи билан қараганда, бизга кўзгу тутиб кетибди холос.
Биздаги шаҳарсозлик инсонлар учун нафақат ноқулай, балки айрим жиҳатлари ҳатто хавфли эканлиги ҳақида таъкидлаган. Балки айримлар Варламовнинг ёзганларини ўқиб, уни «юртимизнинг ютуқларини кўра олмайдиган душман» ёки «тирноқнинг орасидан кир қидирадиган ғаламис» деб атар, лекин ҳар не бўлганда ҳам Самарқанд вилоят ҳокимлиги материални яхшилаб ўрганиб чиқса ва камчиликларни бартараф этса, зарар қилмасди.
👉 @xushnudbek 👈

