The Times Ўзбекистонни саёҳат учун тавсия қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

The Times Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритди

Мактаб пайти бизда бир одат бор эди. Ҳар йили апрель-май ойида 2-3 та юқори синф ўқувчилари бирлашиб, бир автобусда Самарқанд ёки Бухоро, баъзан эса Тошкентга бориларди. Бу барча мактаблар орасида “мода”га айланганди. Кейинчалик қайсидир мактаб болалари кетаётган автобус автоҳалокатга учрагандан кейин, бу одатни бутунлай тақиқлаб қўйишганди (бизда шунақаку, тақиқлаш — муаммонинг энг осон ечими).

Умуман олганда баҳорнинг мана шу ойлари саёҳат учун энг яхши давр эди (кузда пахтада бўлардик барибир).

Британиянинг машҳур The Times газетаси ҳам Ўзбекистонни май ойида ташриф буюриш учун энг яхши давлатлар рўйхатига киритибди. The Times тарихий муҳит ва Шохи Зинда мажмуасига эга Самарқанд ҳамда Арк қалъаси жойлашган Бухорони зиёрат қилишни тавсия қилган.

Пандемиядан кейин тикланаётган туризм учун бу яхши янгилик! Нуфузли нашрларни кўпчилик ўқийди ва уларнинг тавсиясига ишонади. Бу эса хориждан келаётган туристлар оқимига маълум маънода ҳисса қўшиши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1877
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek