Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм пойтахти бўлади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Азиз Абдуҳакимов Мадриддаги UNWTO Бош ассамблеясида нутқ сўзламоқда

2023 йилда Самарқанд Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Бу ҳақда айни пайтда Мадрид шаҳрида бўлиб турган Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Овоз бериш жараёнига кўра, Ўзбекистон Португалияни ортда қолдирган.

UNWTO Бош ассамблеяси 2 йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотларнинг Бош ассамблеяси илк марта Ўзбекистонда ўтказилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek