Видеоселекторда ижтимоий соҳа ва ипотека бўйича янгиликлар
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganВидеоселекторда айтилган айрим фикрлар:
➖ Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади;
➖келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга, иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилади. Ҳозир фақат янги уйларга рухсат бор эди;
➖ Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Одамлар қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида мақсадли ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор деб, ўйланиб юрмайди;
➖ бир ой муддатда Тошкент шаҳрида камида 5 та, вилоятларда эса 2 тадан ана шундай марказлар ташкил қилинади;
➖ энди сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг
бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;
➖ субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун ҳам берилади;
➖ ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда (9 минг 251 та) фаолиятини бошлайди;
➖ ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;
➖ Ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади. Шунингдек, уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


