Навоийда қурилиш пудратчилари танлови танқид қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganНавоийда деярли барча қурилишлар 3та корхона томонидан амалга оширилмоқда
Шавкат Мирзиёев ҳозир бўлиб ўтаётган видеоселекторда вилоятларда уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда шаффофлик йўқлиги билан боғлиқ вазиятга тўхталди.
«Вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари уй-жой қурилиши учун пудратчи танлашда 2-3та ташкилот билан чекланмоқда.
Мисол учун, Навоийда деярли барча қурилишлар 3та корхона томонидан амалга оширилмоқда (“Минор Миллениум”, “Шарқ жилов меъморлари”, “Шарқ қурилиш”).
Бунинг салбий оқибатларини Жиззах мисолида ҳамма кўрди», - деган давлат раҳбари.
- 👍 2








