Сардобаликлар учун уйлар икки ойда қуриб битказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев минбарда нутқ сўзламоқда

Шавкат Мирзиёев сардобаликларга тезроқ ҳовли қуриб бериш кераклигини таъкидлади

Президент кеча бўлиб ўтган йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

«Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланади.

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek