Шавкат Мирзиёев Мирзаободда тиклаш ишларини кўздан кечирди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0






Шавкат Мирзиёев бугуннинг ўзида Мирзаобод туманида бўлиб, фавқулодда ҳолатдан талафот кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади. Ушбу ишларга Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари қурувчилари бириктирилган.
Мирзаободлик жабрдийдаларга ҳам, Сардобада бўлгани каби, тегишли сертификат ва пул маблағли банк карточкалари тарқатилди.
Давлатимиз раҳбари бу ерда ҳам қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.
Аввалроқ сув тошқинидан жабрланган фуқароларга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилаётгани хабар қилинганди.
👉 @xushnudbek 👈






