Шерзод Кудбиев генерал-майорга тенг унвон олди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев

Шерзод Кудбиев генерал-майорга тенг унвон олди

Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Кудбиев Шерзод Давлятович 13 май куни Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.

Шунингдек, Президент фармони асосида унга «Солиқ хизматининг 3-даражали давлат маслаҳатчиси» махсус унвони ҳам берилди.

❗️Бу унвон даражаси жиҳатдан генерал-майор ҳарбий унвонига тенг.

39 ёшли Шерзод Кудбиевнинг Президент маслаҳатчиси сифатида қилган энг катта ишларидан бири, бу шубҳасиз давлат ташкилотларида меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, ходимларни кечгача ортиқча ушлаб ўтирмасдан ўз вақтида рухсат бериш, дам олиш кунлари ишга чақирмаслик каби масалаларда сезиларли ўзгариш қила олгани бўлди. Албатта бу борадаги ишлар ҳали тўлиқ охирига етмаган, муаммолар кўп эди, аммо барибир яхши томонга қараб кетаётганди. Ишқилиб, янги маслаҳатчи тайинлангач, бу борадаги ишлар тўхтаб қолмасин, деб дуо қиламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek