Sardobada yangi ko'p qavatli uylar qurilishi boshlandi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0









Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Бугунги кунга қадар 20 та аҳоли пунктидаги бузилган уйлар ва уларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди. 13 та маҳалладан сув қолдиқлари чиқарилди.
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.
👉 @xushnudbek 👈




