Сардобада уйлар давлат томонидан бепул қуриб берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификатини кўрсатмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба тумани аҳолиси вакиллари қаршисида нутқ сўзламоқда
Тиббий ниқоб таққан Сардоба тумани аҳолиси вакиллари Президент билан учрашувда ўтиришибди

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади

Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув бўлди.

– Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади, – деди Президент.

❗️Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Президентдан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган.

Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek