Янги Ўзбекистон массивлари ва Яшил макон лойиҳаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Шавкат Мирзиёев раислигида "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Йиғилишда айтилишича:

— 2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 триллион сўм ажратилади;

— уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади;

— келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади;

— йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;

— бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek