Тошкентда Яшил Макон халқаро экологик фестивали бошланди
Foto23-aprel, 2022, 17:351 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Бугун — 23 апрель куни пойтахтдаги “Дўстлик” истироҳат боғида “Яшил Макон” I Халқаро экологик фестивали старт олди. Эртага ҳам давом этадиган тадбирда Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари соат 9:00 дан 22:00 гача электромобиллар кўргазмаси, экология ва инсон бадиий кўргазмаси, ECO EXPo экологик тоза маҳсулотлар ва сувенирлар кўргазма-ярмаркасига ташриф буюриш имкониятига эга бўлишади.
24 апрель — фестивалнинг иккинчи куни “Есо- Zakovat” интеллектуал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин саволлари экология ва табиий ресурслар мавзуларида бўлади. Ғолиб жамоа махсус соврин билан тақдирланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 293
