Давлат хизматлари учун Мобил-ID тизими жорий этилади

Matn23-aprel, 2022, 11:101 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли фармонига (ПФ–113-сон, 20.04.2022 й.) кўра, 2022 йил 1 августдан:

➖ давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади;

➖Мобил-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

➖шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади;

➖ бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача тўлов ундирилмасдан (бепул), 2023 йил 1 январдан БҲМнинг 2 фоизи (5400 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;

➖Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

➖фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 458
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek