Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан фестиваллар ўтказилади

Matn20-mart, 2022, 12:561 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Дам олиш кунига қандай режаларингиз бор?

Байрамни оила даврасида мароқли ўтказмоқчи бўлганларни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” истироҳат боғида (“Анҳор Локомотив” боғи ёнида) бугун сомса фестивали бўлиб ўтади. Ҳудудда 100 га яқин тандирлар ўрнатилди. Эртага, 21 март куни эса сумалак тайёрланади.

Шунингдек, бугун соат 15:00 да “Ижтимоий туризм маркази” очилиши муносабати билан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун туристик саёҳатлар ташкил этиш шарафига хайрия акцияси бўлиб ўтади.

🎉20, 21 ва 22 март кунлари “Дўстлик” боғида (собиқ “Бобур” боғи) “MAKON FEST” – Миллий санъат ва анъаналар фестивали бўлиб ўтади. Дастур бу ерда.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1234
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek