Ўзини ўзи банд қилиш фаолият турлари 20 тага кўпайтирилади

Foto31-mart, 2022, 19:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Яна 20 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилади

Бугунги кунда 67 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилиш шаклига ўтказилган. Президент фаолият турларини яна 20 тага кўпайтириш ва бу орқали қўшимча 150 минг аҳоли бандлиги таъминлаш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Вилоят ҳокимлари меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни қурилишларга жалб қилиш, уларга зарур асбоб-ускуналар олиб бериш учун субсидия ажратиш ҳисобига қўшимча 100 минг аҳолининг расмий бандлигини таъминлаши кераклиги таъкидланди.

Дунё бозорларидаги ҳолат, хом ашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиб бориши, қўшни давлатлардан пул ўтказмаларининг камайиши аҳоли даромадларига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни ҳисобга олиб ва инфляция ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 597
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek